“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ВА УНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ ҲУДУДИЙ МУЛК МАРКАЗЛАРИНИНГ ОНЛАЙН АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МАЙДОНЧАСИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Махфийлик сиёсати, чекловлар ва фойдаланишга оид шартлар
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ВА УНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ ҲУДУДИЙ МУЛК МАРКАЗЛАРИнинг ягона “online-auksion” марказлашган сайти
Ушбу сайтда Сиз, жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлат ва нодавлат шаклидаги ва барча турдаги тадбиркорлик субъектидаги буюртмачиларнинг буюртмаларини ижросини таъминлаш мақсадида сотувга қўйилган барча турдаги мол-мулклар бўйича электрон онлайн-аукцион ҳақида маълумот олишингиз ва аукционда иштирок этишингиз мумкин.
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг ягона марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончасига (https://online-auksion.uz) кирганингизда, рўйхатдан ўтишда ёки сайтдан фойдаланганингизда, Сиз ушбу махфийлик сиёсати ва фойдаланишга оид шартлари талабларини эътирозсиз тўлиқ қабул қилган ҳисобланасиз.
Бунда Сиз аввал https://online-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда “Аукцион ҳақида” деб номланган тугмани босиб кўрсатилган (Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Аукционда қатнашиш ва аукционга шахсий мулкларни қўйиш бўйича қўлланма, Шахсий ҳисобварақни тўлдириш тартиби, Савдо ўтказиш қоидалари, Электрон онлайн-аукционда қатнашиш учун оферта, Махфийлик сиёсати, фойдаланиш шартлари ва тўловларни амалга оширишга оид) бўлим маълумотлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Шартлар ва талабларни қабул қилиш
Сиз “РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ВА УНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ ҲУДУДИЙ МУЛК МАРКАЗЛАРИнинг ягона марказлашган “online-auksion” (https://online-auksion.uz) сайтидан рўйхатдан ўтиб сайтнинг ҳар қандай саҳифаларига киришда ва ундан фойдаланишда Сиз ушбу ШАРТларга розилигингизни билдирган ҳисобланасиз.
Ушбу ШАРТларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши, таҳрир қилиниши мумкин ва янгиланган, ўзгартирилган ШАРТлар олдиндан огоҳлантиришсиз сайтга жойлаштирилади. Бунинг учун Сиз ягона марказлашган “online-auksion” савдо майдончасида эълон қилиб борилган барча янгиликларни кузатиб бориш мажбуриятини олган ҳисобланасиз.
Сайтга кириш ва аккаунт хавфсизлиги
Сиз сохта ном билан рўйхатдан ўта олмайсиз.
Аккаунтингиз Сиз рўйхатдан ўтишда кўрсатган электрон почта манзили орқали идентификациялаштирилади ва Сиз логинингиздан (бунда электрон почта манзили логин ҳисобланади) фойдаланиш ҳуқуқига эга ягона шахс ҳисобланасиз.
Сиз сайтда бир аккаунтдан ташқари бошқа аккаунтлар билан рўйхатдан ўтмасликка розилигингизни билдирасиз.
Сиз аккаунтингиз, ҳар қандай танлаган паролингиз сир сақланишига ва учинчи шахслар қўлига ўтмаслигига ўзингиз масъулдирсиз. Аккаунтингиз, ҳар қандай танлаган паролингиз учинчи шахсларнинг қўлига (ихтиёрига ўтиши, рухсатингизсиз фойдаланилиши) ўтиб бажарилган ҳаракатлар (ёки ҳаракатсизликлар) учун ўзингиз масъулдирсиз. Бунинг натижасида бажарилган ҳар қандай барча ғайриқонуний харакатларга жавобан Сизга аккаунтингизга кириш тақиқлаб қўйилиши мумкин ва бунинг натижаси юзасидан жавобгарликларга ўзингиз масъулдирсиз. Яъни Сизнинг рухсатингиздан қатъий назар, аккаунтингиздан ҳар қандай фойдаланишларга Сиз жавобгарсиз.
Агар, аккаунт ёки паролингиз бошқа шахс томонидан фойдаланилаётгани ҳақида билсангиз ёки шубҳа қилсангиз, дарҳол info@onlineauksion.uz манзилига хабар беринг.
Сиз келгусида аккаунтингизни ўчирмоқчи бўлсангиз info@onlineauksion.uz манзилига хабар беринг.
Cookie-файллар ҳақида маълумот
Сайтнинг баъзи бўлимлари парол билан ҳимояланган. Сиз сайтнинг парол билан ҳимояланган бўлимларига паролни қайтадан киритишсиз киришингиз учун Сиз “РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси cookie файлларини ишлатади (cookies компьютерингизда ўрнатилган Интернет-браузерингиз бошқаруви остида бўлади).
Сайтнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилмаслик ҳамда фойдаланиш чекловлари
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг ягона марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси сайтидан қуйидаги ушбу фойдаланиш шартларига мувофиқ фақатгина қонуний мақсадлар учун фойдаланишингизга розилигингизни билдирасиз:
- Савдо объекти ҳақидаги маълумотни ва унинг сотилиш шартларини, мулкка тегишли ҳужжатларни ва мулкнинг умумий ҳолатини шахсан ўрганиб чиққан ҳолда иштирок этишга;
- Онлайн аукцион савдосида савдо ўтказиш тартиб ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳалол ва виждонан қатнашиш, савдо объектига талабгор бўлган бошқа шахслар билан келишувчанлик ҳамда савдо объекти нархини сунъий равишда ошириш ва савдо, нарх-наво билан боғлиқ бошқа ноқонуний ҳолатларига йўл қўймасликка;
- Сайтнинг ишлашини тўхтатиш мақсадида ортиқча юкланишига, зарар етказилишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган, ҳамда бошқа фойдаланувчиларнинг сайтдан реал вақт режимида ишлашига тўсқинлик ёки ҳалақит беришга оид ҳар қандай салбий ҳаракатларни амалга оширмасликка;
- Сайтга кириш мақсадидан қатъий назар (шу жумладан, маълумотларни ўрганиш, сақлаш) роботлар, бошқа автоматлаштирилган қурилмалар, усуллар ва воситаларни қўлламасликка;
- Сайтнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилиб ҳалақит берадиган ҳар қандай қурилмалар, дастурий таъминотлар, вирус ва бошқа зарарли материалларни ва жараёнларни қўлламасликка;
- Сайтдан фойдаланишда сайтга авторизациясиз киришга ҳаракат қилмасликка, ҳамда сайтнинг маълумотлари жойлашган серверлар ва сайтнинг барча бўлимлари узлуксиз ишлашига халақит ва зарар бермасликка;
- Хизматни рад этиш ёки хизмат кўрсатишни тақиқлаш орқали сайтнинг ишлашига тўсқинлик қилмасликка.
Мажбуриятлар
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг ягона марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси веб-сайтидан фойдаланиб, сиз ўзингизнинг ҳаракатларингиз ва сайтдаги маълумотларни ишлатиш оқибатларига тўлиқ жавобгар ҳисобланасиз.
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг ягона марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси сайтининг маълумотларини муаллифнинг розилигисиз кўчириш, ҳавола қилиш, чоп этиш мумкин эмас. Сайтда эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат “РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Бунда сайт маълумотларини ҳавола қилишда, ҳар қандай бирор восита орқали тарқатиш, ҳамда интернет ёки оммавий ахборот воситаларида жойлаштиришда манбалар “online-auksion” сўзига линк қўйиб, линк http://online-auksion.uz саҳифасига йуналтирилган бўлиши ва online-auksion сўз бирикмасига линк қўйилиб, линк “РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг ягона марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси веб-сайтидаги сиз фойдаланган хабарда йўналтирилган бўлиши ШАРТ.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси веб-сайтидан фойдаланганда, Сизнинг шахсий маълумотларингизни йиғиш, қайта ишлаш ва ишлатиш ҳақида хабардорлигингизни тасдиқлайсиз.
Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг мақсади – фойдаланувчини шахсийлаштирилган сайт хизматлари билан таъминлашдир. Жумладан, иштирокчи ва савдо ташкилотчиси ўртасида электрон шаклда имзоланган шартлашувлар шахсий бўлим, авторизациялаш, паролни тиклашга рухсат бериш ва хабарномалар юбориш ҳамда фойдаланувчининг талабларини бажариш киради.
“РЕСПУБЛИКА МУЛК МАРКАЗИ” МЧЖ ва унинг вилоятлардаги ҳудудий мулк марказларининг марказлашган “online-auksion” онлайн аукционларни ташкил қилиш майдончаси веб-сайти хизматларидан фойдаланишни таъминлаш учун, шахсий маълумотларни қайта ишлашга фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғиш, рўйхатдан ўтказиш, тўплаш, сақлаш, улардан фойдаланиш, ўчириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларга (ёки ҳаракатсизликлар) оид фаолият турлари киради.